BFMTV телеканалининг хабар беришича, ниқоб Лилл университет шифохонаси, Франция саломатлик ва тиббий тадқиқотлар миллий институти ҳамда Илмий тадқиқотлар миллий маркази мутахассислари томонидан яратилган.
Ҳимоя воситаси ҳаво-томчи йўли билан тарқалувчи вирусларни ушлайди ва йўқ қила олади. Ниқобни 4 соатгача ишлатиш мумкин.
Компанияда таъкидланишича, ниқобда циклодекстрин ва тўртламчи аммиак молекулалари ҳисобига вирусни ўлдирувчи мато қатлами қўлланган.
Ҳимоя ниқоби 16 февралдан 1,49 евродан сотувга чиқарилган.











