Ўзбекистон | 14:45 / 19.02.2021
30228
2 дақиқада ўқилади

Президент кадрлар масаласига яна бир бор тўхталди ва туман ҳокими бўлиб ишлаган даврини эслади

Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳокимларнинг савиясидаги муаммоларга яна бир бор тўхталди.

«Туманларга аёлларни раҳбар қиляпмиз, чунки аёллар бор жойда адолат бўлади. Ҳали вилоятларга ҳам аёл ҳоким қўямиз. Мана, Тўрақўрғон ҳокими аёл киши, ўзига ишонгани учун дадил гапиряпти. Кўпчилик эркак раҳбарлардан яхши шулар.

Уйчини ҳокимини қаранглар, нима дейишни билмайди. Мен ҳам туман ҳокими бўлганман, 400 мингдан ортиқ одами бор Мирзо Улуғбек туманида ҳоким эдим.

Самарқанддай катта вилоятга ҳоким бўлганимда бир сўм пул ололмасдик. Оддий шина олиш учун ҳам пул топилмасди. Ҳозир ҳар бир туманнинг ўз жамғармаси бор», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

18 феврал куни президент Наманганга ташрифи доирасида ОАВ вакиллари билан учрашган ва Kun.uz мухбирининг ислоҳотларга тўсиқлар ҳақидаги саволига жавоб бериш асносида кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдираётганини айтиб ўтганди.

Бугунги сессия давомида Уйчи туманидаги тўрт сектор раҳбарлари - туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, туман прокурори Улуғбек Номанов, ички ишлар бўлими бошлиғи Авазбек Хўжахонов ва давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Адҳамжон Маҳмудов ишдан олинди.

  • Шавкат Мирзиёев бошқарув органларидаги фаолиятини айнан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида бошлаган. У 1992-96 йилларда ушбу туманда ҳоким бўлган. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими вазифасида ишлаган, 2001-03 йилларда эса Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатган. 2003 йилдан 2016 йилгача мамлакат бош вазири бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид