Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида суд раислари ахбороти эшитилишидан фойда йўқ. Бу эшитувлар:

А) Ўзбекистон Конституциясида белгиланган мақсад ва кўз илғамас муддаоларимизга мувофиқ эмас;

Б) Нафсиз, натижасиз;

В) Юзаки, расмиятчилик учун;

Г) Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларимизнинг умумий негизига мос келмайди;

Д) Коррупция ҳолатларини келтириб чиқаради;

...Я) Бундай эшитувлардан воз кечиш мақсадга мувофиқ.

Энди ҳар бир сўзга эмас, ҳар бир бандга жавоб излаймиз...

А) Ўзбекистон Конституциясида белгиланган мақсад ва кўз илғамас муддаоларимизга мувофиқ эмас?

Жавоб: Ўзбекистон Конституциясининг 106-моддасига кўра, Ўзбекистонда суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. 107-моддада эса, «Ўзбекистон Республикасида суд тизими Ўзбекистон конституциявий суди, Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир», дейилган.

Демак, сизда «Нега Парламент (олий вакиллик органи)га Олий суд ҳисобдор? Маҳаллий вакиллик органига жойлардаги судлар ахборот бермаслиги керак?», деган саволлар бўлиши табиий.

Лекин қуйидагиларга ҳам эътибор қаратиш керак:

Суд ҳокимиятининг олий идораси – Олий суд, суд тизими – суд ҳокимияти номидан Парламент (олий вакиллик органи)га ҳисоб берар экан, Парламент фаолиятини тартибга солувчи конституциявий қонунлар (Конституциявий қонунлар, менимча бармоқ билан санарли эканини барчамиз биламиз, шунинг учун ҳам уларнинг юридик кучи оддий қонунларникидан кўп-да)да Парламент, депутатлар сўровлари, эшитув саволлари судларнинг муайян ишларига қаратилиши мумкин эмаслиги