Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Флоридадаги терактда жабрланганлар Саудия Арабистони ҳукуматини судга беришди
2019 йил декабрда Флорида штатидаги авиабаза ҳудудида содир этилган отишма вақтида ҳалок бўлган америкаликлар оилалари Саудия Арабистони ҳукумати устидан судга арз қилишди. Бундан Флорида шимолий округи судига келиб тушган ҳужжатлар дарак бермоқда.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Пенсакола авиабазасида 2019 йил 6 декабр куни саудиялик ҳарбий Муҳаммад аш-Шамраний отишма содир этганди. У АҚШга учувчилик малакаларини оширишга келган бўлган. Аш-Шамраний отишма вақтида 3 кишини ўлдирган ва 8 кишини яралаган. У воқеа жойида полициячилар томонидан отиб ўлдирилган.
Судга арзнома воқеа вақтида ҳалок бўлган америкаликлар ота-оналари ва жабрланган ҳарбийлар томонидан берилган. Уларнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони ҳукумати аш-Шамранийни “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳига алоқадор эканлигидан хабардор бўлган. Аш-Шамранийнинг “Ал-Қоида”га алоқаси борлиги аниқлангани ҳақида 2020 йил май ойида ўшандаги адлия вазири Уильям Барр маълум қилган эди. Барр таъкидлаганидек, отишма террорчилик ҳаракати бўлган.
Арзномада таъкидланишича, аш-Шамраний АҚШ базасидаги бошқа саудиялик ҳарбийларга отишма содир этмоқчилиги ҳақида сўз очган, бироқ шундан кейин ҳам тегишли чоралар кўрилмаган. Барр таъкидлаганидек, аш-Шамраний ноқонуний тарзда қурол сотиб олган ва сақлаган.
Жабрланувчилар подшоҳликдан суд белгилайдиган товон пулининг тўланишини талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
19:43 / 18.05.2026