Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов ва олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан 2021 йилнинг март-июл ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мурожаатчилар билан мулоқот ўтказилади.
Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Дастлабки манзил сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти белгиланмоқда.
Ўзбекистон президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исломов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, олий суд раиси Козимжон Комилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 4-6 март кунлари Хоразм вилоятида иш олиб боради.
Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйидаги жадвал орқали танишиш мумкин:


«Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин», дейилади президент халқ қабулхонасининг маълумотида.













