Жаҳон | 09:17 / 25.02.2021
4884
1 дақиқада ўқилади

Байден АҚШда коронавирус сабабли киритилган фавқулодда вазият режимини узайтирди

Фото: Getty Images

 АҚШ президенти Жо Байден аввалги президент Дональд Трамп томонидан 2020 йил март ойида коронавирус тарқалишига қарши киритилган фавқулодда вазият режимини узайтирди. Режим қанча муддатга узайтирилганига аниқлик киритилмаган.

“COVID-19 пандемияси аҳоли саломатлиги ва мамлакат хавфсизлиги учун катта хавф солмоқда. Мамлакатда бу касалликдан 500 мингдан кўпроқ киши вафот этди. COVID-19’га қарши курашни давом эттириш муҳим ҳисобланади. Шу сабабли мен фавқулодда вазият режимини узайтиришга қарор қилдим”, деб айтган Байден. 

23 февралда АҚШда коронавирус қурбонлари сони 500 мингдан ошиб кетди. Ушбу кўрсаткич АҚШнинг ХХ асрда учта урушдаги жами йўқотишларидан кўпроқни ташкил қилади. Президент шу муносабат билан мамлакатда беш кунлик мотам эълон қилди.

Мавзуга оид