Пашинян қуролли кучлар бош штаби бошлиғини истеъфога чиқишга чақирди
Бош вазир агар мамлакат президенти Армен Саркисян Гаспаряннинг лавозимидан бўшатилиши тўғрисидаги фармонни имзоламаса, уни ҳам давлат тўнтаришига қўшилган деб ҳисоблаши тўғрисида огоҳлантирди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишга чақирди. У ўзини қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган митингда ана шундай баёнот билан чиқди, деб ёзади ТАСС.
"Арманистон бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни истеъфога чиқишга чақираман. У армияни халққа қарши қўя олмайди. Бунга йўл қўймайман. Қолган барча ҳарбийлар хизматга қайтишлари лозим", - деди Пашинян.
Хабар қилинишича, бош вазир агарда мамлакат президенти Армен Саркисян Гаспаряннинг лавозимидан бўшатилиши тўғрисидаги фармонни имзоламаса, уни ҳам давлат тўнтаришига қўшилган деб ҳисоблаши тўғрисида огоҳлантирди.
Пашинян барча сиёсий кучларни мулоқот бошлашга чақирган.
Аввалроқ Арманистон қуролли кучлари бош штаби Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб иккинчи марта баёнот билан чиққанди.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024