Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёшлар-келажагимиз» давлат дастури доирасида яна бир ҳолатда 1 млрд сўмга яқин маблағ талон-торож қилинди
Касбида «Ёшлар-келажагимиз» давлат дастури доирасида ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиш учун ажратилган 944 млн сўм талон-торож қилингани аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги хусусий фирмалардан бирининг раҳбари бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштиришни режалаштиргани аниқланган.
Қайд этилишича, «Ёшлар-келажагимиз» давлат дастури доирасида ишлаб чиқариш ускунасини харид қилиш учун ажратилган 1,6 млрд сўм миқдоридаги имтиёзли кредит АҚШ долларига конвертация қилиниб, хориж корхонаси ҳисобига ўтказилган. Ҳужжатларга кўра, 200 минг 850 долларга қоғоз ишлаб чиқариш ускунаси харид қилинган.
Терговга қадар текширув давомида аслида мазкур ускуна учун ўрнатиш харажатлари билан бирга 66 минг доллар сарфлангани маълум бўлди. Натижада бюджетнинг 944 млн сўм маблағи талон-торож қилингани аниқланди.
Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
- Аввалроқ Хоразм вилоятининг Боғот туманида «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури асосида ажратилган ер сотиб юборилгани ҳақида хабар берилганди.
- Шунингдек, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси марказий аппаратининг собиқ бош ҳисобчиси жамғарманинг 1,2 млрд сўм миқдоридаги маблағини ўзлаштиргани фош этилганди.
- Сурхондарё вилоятида Жарқўрғон тумани қурилиш бўлими бошлиғи «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури доирасида 4,5 сотих ер майдони аукцион савдолари ўтказмасдан жияни номига ажратилишига эришиб, уни катта пулга сотмоқчи бўлганда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинганди.
Мавзуга оид
18:41 / 03.09.2025
Касби тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутахассиси “касбини ўзгартирди”: у товламачилик қилаётганда ушланди
14:44 / 06.08.2025
Бухорода бош ҳисобчи ва ўринбосари «откат» билан қўлга тушди
21:50 / 06.05.2024
Наманганда банк ходими кассадан 1,5 млрд сўмни ўмарди
11:29 / 09.02.2024