Арманистон хавфсизлик кенгаши президентни қуролли кучлар бош штаби бошлиғини ишдан бўшатишга чақирди
Баёнотга кўра, хавфсизлик кенгаши "бош штабнинг сиёсий жараёнларга аралашишга уринишларини кескин қоралайди".
Арманистон хавфсизлик кенгаши мамлакат президенти Армен Саркисянни бош вазир Никол Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини имзолашга чақирди.
"Хавфсизлик кенгаши бош вазирнинг қуролли кучлар бош штаби бошлиғини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги тақдимномасини қаноатлантириш ва тегишли фармонни имзолашга чақиради", - дейилади хавфсизлик кенгаши баёнотида.
Баёнотга кўра, хавфсизлик кенгаши "бош штабнинг сиёсий жараёнларга аралашишга уринишларини кескин қоралайди".
"Конституция қуролли кучларнинг сиёсий жараёнларга аралашишини тақиқлайди", - дея таъкидланган хавфсизлик кенгаши баёнотида.
Аввалроқ Саркисян бош штаб бошлиғини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзоламаганди.
У ҳеч қайси сиёсий кучни қўллаб-қувватламаслигини, бош штаб бошлиғини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармон эса конституцияга зид эканлигини билдирган.
25 февраль куни Арманистон қуролли кучлари бош штаби бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққанди. Пашинян бунга жавобан, давлат тўнтаришига уриниш бўлганлигини айтган ва бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни лавозимидан бўшатишни сўраб мамлакат президентига тақдимнома киритганди.
Мавзуга оид
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
20:33 / 18.09.2024