Тадбирда иштирок этган ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бахтиёр Бердиалиев Kun.uz мухбири билан суҳбатда қизиқарли маълумотлар тақдим этди.

Қайд этилишича, ҳар бир туман-шаҳарларда алоҳида 360 нафар аёл инспектор лавозимлари жорий этилиб, фаолияти йўлга қўйилган.

“Ўтган йили ички ишлар органларининг ташаббуси билан 7 033 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, улардан 661 нафари илгари судланган.

2020 йилда оилаларда ўтказилган суҳбатлар орқали зўравонликдан жабрланган ва тазйиққа учраган 14 774 нафар хотин-қизлар аниқланиб, барчасига “ҳимоя ордери” расмийлаштирилди ва уларнинг ҳуқуқлари ИИВ томонидан ҳимояга олинди.

Ходимларимизга келсак, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри ички ишлар бўлими патрул-пост хизмати ходими Темур Сабриев ва унинг турмуш ўртоғи, Олмалиқ шаҳар ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспектори Гулноза Сабриевалар ИИВ тизимида бирга ишлаб келишмоқда. Камчилик бўлса-да, бундай оилалар тизимда бор. Улар бир-бирларини яхши тушунишади ва қўллаб-қувватлашади”, деди Б. Бердиалиев.