Жамият | 10:28 / 11.03.2021
78129
1 дақиқада ўқилади

Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди

Бу йил кириш имтиҳонларида максимал балл 280,5 балл бўлади. Учта мажбурий фан блокидан имтиҳон олиниши аниқ бўлди: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан жами 45та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади, бакалавриат йўналишига мос фанларга 3,1 баллдан берилади.

Давлат қабул комиссияси томонидан «Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларининг мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари» тасдиқланди, дея хабар қилди Давлат тест маркази.

Унга кўра, максимал балл 280,5 балл бўлади. 3та мажбурий фан блокидан имтиҳон олинади: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан жами 45та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади.

Таълим йўналишига мос фанларга 3,1 баллдан берилади. Бу блокда 2тадан фан ва 30тадан савол бор. Масалан, юриспруденция йўналишидан имтиҳон тарих ва чет тили ҳамда 3та мажбурий фандан бўлади.

Шунингдек, қабул комиссияси тест билан биргаликда ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларни ҳам тасдиқлади.

Мавзуга оид

Эълонлар