Ўзбекистонда 13 март, шанба куни ўтказилган ҳашарда жами 8 340 924 киши қатнашди. Шундан 4 718 280 нафари – ёшлар, деб маълум қилди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги.

«Умумий ҳисобда 11 788 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 9 070 та қабристон, 638 та зиёратгоҳ ободонлаштирилди.

Маҳаллалар, кўчалар ва хиёбонлар, аҳоли хонадонларида жами 8 088 298 та дарахт (4 063 483 та манзарали, 4 024 815 та мевали дарахт) кўчатлари, 4 990 207 та гул кўчати экилди. Мавжуд 7 771 876 та дарахт оқланиб, уларга турли шакллар берилди», – дейилди ҳисоботда.

Вазирлик экилган дарахт ва гул кўчатлари сонини ҳудудлар кесимида ҳам келтирган. Унга кўра, энг кўп манзарали дарахт Тошкент вилоятида, энг кўп мевали дарахт Наманган вилоятида экилган:

  • Андижон вилоятида 239 650 та манзарали, 329 907 та мевали дарахт, 798 833 та гул кўчати;
  • Бухоро вилоятида 340 493 та манзарали, 264 172 та мевали дарахт, 251 198 та гул кўчати;
  • Жиззах вилоятида 88 566 та манзарали, 50 211 та мевали дарахт, 34 166 та гул кўчати;
  • Навоий вилоятида 166 868 та манзарали, 106 872 та мевали дарахт, 169 269 та гул кўчати;
  • Наманган вилоятида 581 476 та манзарали, 1 193 866 та мевали дарахт, 926 517 та гул кўчати;
  • Самарқанд вилоятида 373 401 та манзарали, 336 748 та мевали дарахт, 493 856 та гул кўчати;
  • Сирдарё вилоятида 130 309 та манзарали, 82 596 та мевали дарахт, 85 430 та гул кўчати;
  • Сурхондарё вилоятида 160 110 та манзарали, 71 962 та мевали дарахт, 97 708 та гул кўчати;
  • Тошкент вилоятида 915 765 та манзарали, 939 182 та мевали дарахт, 1 209 622 та гул кўчати;
  • Фарғона вилоятида 764 984 та манзарали, 455 549 та мевали дарахт, 620 280 та гул кўчати;
  • Хоразм вилоятида 7 101 та манзарали, 5 248 та мевали дарахт, 2 441 та гул кўчати;
  • Қашқадарё вилоятида 303 095 та манзарали, 151 862 та мевали дарахт, 195 903 та гул кўчати;
  • Тошкент шаҳри бўйича 33 721 та манзарали, 30 247 та мевали дарахт, 100 971 та гул кўчати экилгани айтилди.

«Ҳашар тадбирлари давомида юртимиздаги эҳтиёжманд аҳоли қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 5 768 та оиланинг уй-жойлари таъмирлаб берилди, 12 755 та эҳтиёжманд оила, хусусан, 4 392 нафар ногирон ва ёлғиз қарияга 2 млрд 157 млн 220 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.