Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида жамоат транспортида карантин қоидалари кучайтирилади
Тошкент шаҳрида йўловчилардан жамоат транспортидан фойдаланганда талаб қилинадиган карантин қоидалари назорати кучайтирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида COVID-19 вируси ҳамда турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан доимий равишда кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказиб борилади.
Жумладан:
- ҳайдовчиларнинг тана ҳароратлари доимий назоратга олинади;
- жамоат транспортида дезинфекция ишлари янада кучайтирилади;
- тиббий ниқобсиз йўловчилар жамоат транспортларига чиқарилмайди.
«Йўловчилардан жамоат транспортидан фойдаланганда белгиланган карантин талаблари ва санитария меъёрларига қатъий амал қилишлари талаб этилади», дейилади хабарда.
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна орта бошлаши сабабли 15 март куни Тошкент шаҳар ҳокими ўтказган махсус йиғилишда пойтахтда карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олиниши маълум қилинган эди.
Тошкент шаҳрида касалланиш кўрсаткичлари сўнгги бир ҳафта ичида сезиларли ошди. Хусусан, 9 март куни пойтахтда 11та янги ҳолат аниқланган бўлса, 10 март куни бирданига 71та, 12 март куни 70та ва 13 март куни 77та янги ҳолат қайд этилган.
14 март куни эса пойтахтда янги ҳолатлар 93тага етди, Ўзбекистон бўйича эса 111та янги ҳолат қайд этилди - бу мамлакатда 2020 йил декабридан буён энг юқори кунлик ўсиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:14 / 04.06.2026
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14 / 04.06.2026
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
17:55 / 25.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
13:40 / 20.05.2026