Ўзбекистон | 17:29 / 18.03.2021
1961
1 дақиқада ўқилади

Аҳолига хизмат кўрсатишда “Наманган сувтаъминоти” МЧЖда 1 424та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

“Наманган сувтаъминоти” МЧЖ ўтган давр мобайнида 1 424та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Kun.uz мухбирига маълум қилди.

“Наманган сувтаъминоти” МЧЖ ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилган.

Ўрганишлар давомида, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишда жами 1 424та қонунбузилиши ҳолатига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатларининг 254таси муддат бузилиши, 251таси ортиқча ҳужжат талаб қилиниши, 365таси тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатилиши, 554таси бошқа қонунбузилиши ҳолатларига тўғри келади.

Ушбу ҳолатлар юзасидан, туман (шаҳар) бўлимларининг 16 нафар масъул ходим ва раҳбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.

Мавзуга оид