Хорижга чиқиш паспорти ва ФҲДларни олишда прописка тартиби бекор бўлади
1 июндан бошлаб, туғилганлик ва никоҳ тузилганлиги каби 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Фото: KUN.UZ
«Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, 2021 йил 1 июндан қуйидагилар экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади:
- 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
- никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
- хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш.
2021 йил 1 майдан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш имконияти яратилади.
2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ва пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар фуқаролардан талаб қилинмасдан, электрон тизим орқали олинади.
QR-код (матрик штрихли код) орқали берилган ҳужжатлар бўйича уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинди. Эндиликда ушбу ҳужжатларнинг дубликатини ЯИДХП орқали бепул олиш мумкин.
Тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларнинг вакилига давлат хизматларидан фойдаланиш учун йиғим ва давлат божини нақд пул шаклида тўлашга рухсат берилди.
Шунингдек, хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимини аккредитация қилишда ОИТС касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.
2021 йил 1 июндан:
- Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюроларидан ташқари) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган деб белгиланди.
- Шунингдек, ҳозирда рўйхатдан ўтказишнинг ҳуқуқий асосига эга бўлмаган давлат органлари ва ташкилотларини, юридик шахслар бирлашмалари, ширкатлар, матлубот ва кооперативлар ҳамда адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Тавсия этамиз
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сиёсат ва футбол: тўп яна Трампда
Жаҳон | 21:48 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?
Ўзбекистон | 20:15 / 14.03.2025
Тошкентда попкорн сотувчиларини “паноҳига олган” профилактика инспектори пора олганликда айбланди
Жамият | 19:19 / 14.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европарламентда АҚШдан Озодлик ҳайкалини Францияга қайтариш талаб қилинди
Жаҳон | 12:28
-
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин. Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини муҳокамага чиқарди
Ўзбекистон | 12:21
-
Юзлаб инсонларни чув туширган автолизингчиларга ҳукм ўқилди
Жамият | 12:20
-
Миланда Алексей Навалнийга ёдгорлик ўрнатилди
Жаҳон | 12:15
Мавзуга оид

19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади

19:03 / 22.11.2024
"16 ёшли" аёлнинг 1 яшар эгизак фарзанди. Эрта никоҳни тарғиб қилганлар огоҳлантирилди

17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди

14:09 / 02.11.2024