Видеодан ҳоким Жасурбек Абдурайимов ёшларга ажратилган ерлар масаласида учрашув ўтказганини англаш мумкин.

"Сиз кимдан 2 минг доллар талаб қиласиз? Ёзиб берасан, у бола ҳам ёзиб берсин. Мен сени 10 марта огоҳлантирдим. Ҳамманинг ичида ҳам, ҳаммадан ташқарида ҳам огоҳлантирдим. Сен 2 минг доллар олиб бўлган экансан", – деган Абдурайимов ўз ўринбосарига қарата.

"Ўлчаётганимизда 1 сотих ерни талашгани учун чиқариб юбордим", – дея ўзини оқлаган ҳоким ўринбосари.

Туман ҳокими масала бўйича иккала томон: пора берганини айтган ёш йигит ва буни рад қилган ҳоким ўринбосари тегишли ташкилотга мурожаат қилишини таъкидлаган.

Kun.uz'га маълум бўлишича, мазкур видеода танбеҳ эшитган мулозим – туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Сардор Комилов.