Ўзбекистон | 16:33 / 25.03.2021
3354
1 дақиқада ўқилади

Бўзатовда зардуштийлик динига боғлиқ оссуарийлар топилди

Бўзатов туманида жойлашган «Қусханатаў» тоғида зардуштийлик динига боғлиқ қабрлар мавжуд.

Журналист Есимхан Қанатовнинг маълум қилишича, бу оссуарийлар тоғнинг устида жойлашган бўлиб, олдин қумнинг тагида бўлган бўлса ҳам ёмғир ва қор, шунингдек, шамол сабабли қумлар очилиб, кўриниш даражасига келган. Келажакда туман ҳудудидан тарихий музей ташкиллаштириш ва топилган тарихий буюмларни шу музейга қўйиш режалаштирилмоқда.

«Бу объект давлат ҳимоясига олинмаган. Бугунги кунда объектни ҳимоя қилиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан ишлар олиб борилмоқда», — дейди Қорақалпоғистон маданий мерос бошқармаси бошлиғи Қуанишбек Шарипов.

Эслатиб ўтамиз, оссуарийлар топилганлиги ҳақидаги маълумотлар туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил апрель ойида эълон қилинган эди.

Мавзуга оид