Тошкент — Андижон йўлида Қамчиқ довонида тезлик 60-70 км минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 км тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил машиналар учун:
- Тошкент – Андижон — 5 АҚШ доллари атрофида;
- Тошкент – Ангрен — 1,7 АҚШ доллари атрофида;
- Тошкент – Қўқон — 1-2 АҚШ доллари атрофида.
Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:
- Тошкент – Андижон — 20 АҚШ доллар.
Аввалроқ Ўзбекистонда дастлабки пуллик йўллар 2023 йилдан кейин қурилиши маълум қилинган эди.













