17:50 / 27.03.2021
3479

АҚШ суди биткойнлар билан фирибгарлик қилган британияликни 572 млн доллар тўлашга ҳукм қилди

Суд ҳукмига кўра, Рейнолдс 429 млн доллар жарима ва алданган мижозларга 143 млн доллар компенсация тўлайди.   

Нью-Йорк жанубий округ федерал суди британиялик Бенжамин Рейнолдсни 22190 биткойнни «ноқонуний ўзлаштиргани сабабли 572 млн доллар жаримага тортди. Бу ҳақда АҚШ товар фьючерслари савдоси бўйича комиссия (CFTC) маълум қилди

Суд ҳукмига кўра, Рейнолдс 429 млн доллар жарима ва алданган мижозларга 143 млн доллар компенсация тўлайди.   

CFTC баёнотида айтилишича, суднинг жарима ва компенсация тўғрисидаги қарори жабрланганларнинг барча пуллари қайтарилишига олиб келмаслиги мумкин, «чунки унда бунга етарли маблағ ёки активлар бўлмаслиги мумкин». Бундан ташқари, Рейнолдснинг ҳозирда қаердалиги номаълум, деб ёзади Bloomberg.

Маълумот берилишича, Рейнолдс 2017 йил майидан октябрига қадар веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва e-mail орқали бутун дунё бўйича 1000 кишидан, жумладан, АҚШда яшовчи 169 кишидан ўша вақтдаги қиймати 143 млн доллар бўлган 22190 биткойн сўраган. У ўзининг Control-Finance Limited компанияси виртуал валюта биржалари орқали биткойнларни сотиб, уларнинг даромадларини кўпайтириб беришни ваъда қилган.

Аслида эса Рейнолдс ҳеч қандай савдони амалга оширмаган. У октябр охиригача барчанинг маблағини қайтариб беришни ваъда қилган бўлса-да, маблағларни қайтармаган. 

Бугунги кунда 22190 биткойн нархи 1,2 млрд долларга тенг (бир биткойн — 54 849 доллар).

Top