Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салвадор криптовалютани қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган биринчи мамлакатга айланди
Танқидчилар биткойнга ўтиш пул ювишга йўл очишидан огоҳлантирмоқда.
Салвадор биткойнни қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди ва криптовалюта сотиб олишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле маълум қилди.
«Салвадор ҳозиргина ўзининг илк 200 биткойнини сотиб олди. Қисқа вақт ичида брокерларимиз янада кўпроқ сотиб олади», — деб ёзди Букеле Twitter саҳифасида.
Экспертларнинг фикрича, криптовалютадан фойдаланиш салвадорликларга меҳнат мигрантларининг хориждан пул ўтказишдаги комиссион харажатларида 400 млн долларгача тежашларига имкон беради, деб ёзади Reuters.
Аммо танқидчилар биткойнга ўтиш пул ювишга йўл очишидан огоҳлантирмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, бир биткойн нархи 50-52 минг доллар атрофида.
Мавзуга оид
02:52 / 10.05.2026
Трампнинг компанияси криптовалютада 405 млн доллар йўқотди
18:05 / 26.05.2025
Қотилликда айбланаётган ўзбекистонлик Салвадордан Россияга экстрадиция қилинди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
18:10 / 27.03.2025