Ўзбекистон | 17:32 / 27.03.2021
18355
2 дақиқада ўқилади

Электромобиллар учун алоҳида давлат рақами белгилари жорий этилади

Фото: Reuters

“Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электродвигатели қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (электромобил) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ички ишлар вазирлиги:

  • электромобиллар учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари техник шартларини тартибга солувчи норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, рўйхатдан ўтказиш учун “Ўзстандарт” агентлигига тақдим этади;
  • рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари янги жорий этилаётган типларининг янги стандарт ҳамда ишлаб чиқариш технологияси асосида тайёрланишини таъминлайди;
  • 2021 йил 1 июндан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўради;
  • 2021 йил 1 июнга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонун ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилади. Бунда электромобил эгаси аукцион савдолари орқали ютиб олган, оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилиши таъминланади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид