Фарҳод Аҳмаджонович  Мамадалиев 1980 йили Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2002 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У 2019 йилдан буён Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, ҳокимнинг матбуот котиби ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.