Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида «Дамас» машинаси «ЗИЛ» юк машинасига бориб урилган. Оқибатда «Дамас» ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 25 март куни 4Р 238 давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлининг Булунғур тумани «Оқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 18-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. «Дамас» машинаси «ЗИЛ» юк машинасига бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида Булунғур тумани «Зарафшон» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи «Дамас» ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши очилиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан марҳум яшаган «Зарафшон» МФЙда аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
10:50 / 12.06.2026