Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматлари фаолияти кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, ҳужжатга мувофиқ қуйидаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди:
Ўзбекистон ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом (29.01.2018 йилдаги 65-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар учун фитосанитар сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом (29.01.2018 йилдаги 65-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси тўғрисидаги низом (31.01.2018 йилдаги 68-сон ВМҚ билан тасдиқланган);
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (31.01.2018 йилдаги 68-сон ВМҚ билан тасдиқланган).
Аниқлаштирилишича, ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари республикага автомобил, дарё ва ҳаво транспорти ҳамда темир йўл вагонлари ва контейнерлари (илгари – автомобиль, дарё ва ҳаво транспорти воситалари) орқали олиб кирилаётган ўсимлик карантини назоратидаги маҳсулотларни ҳамда почта жўнатмаларини қабул қилиб олишда бевосита иштирок этади. Бунда ушбу транспорт воситалари ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлардан бўшатилганидан кейин транспорт эгалари томонидан, юк олиб бориш мўлжалланган жойда эса юкни қабул қилиб олувчи томонидан тозаланиши лозим.
Ўзбекистонга олиб кириладиган ва унинг ташқарисига олиб чиқиладиган ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунга ва президентнинг 13.10.2020 йилдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4861-сон қарорига мувофиқ киритилган.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026