Жаҳонгир Ортиқхўжаев аввало аниқ бир соҳани танлаш ва уни профессионал даражага олиб чиқиш мумкинлигига урғу берди.

«Президентимиз томонидан бутун республика бўйлаб ёшларга катта эътибор берилмоқда. Ҳар бир ёш бекор қолмасдан илм ёки иш билан шуғулланишига кенг имконият ҳам яратиб келинмоқда. Шу жумладан, Тошкентда ҳам кўпгина ишлар олиб борилмоқда. Мақсадимиз Тошкентда бирорта бекорчи, ишсиз ёшлар қолмаслиги, илм олишни хоҳлаган илм эгаллаши учун йўл очиб бериш. Бунинг учун барча имкониятларимизни сафарбар қиламиз.

«1+1» тизими асосида бир компанияга бир нафар ёшни касб ўргатишга бириктиряпмиз, Тошкент шаҳрида 87 мингдан ортиқ ширкатга биттадан одам бириктирганимизда 87 минг одамни иш билан таъминлаш имконимиз бўлар экан.

Аммо шу билан бирга ёшлар ўзлари ҳам аниқ бир касб ёки соҳани ушлаши керак. Муаммо шундаки, аксарият ёшлар ўн-ўн беш хил ишга ўзини уряпти. Ўйлайманки, ҳамма соҳада ҳам ичига кириб профессионал кўринишга олиб чиқиш, яхши даромад топиш мумкин. Мисол учун, ёшлар IT, банк соҳаларига қизиқяпти-ю, лекин билмайдики, оддий машина кранчи ўша касблардан кўра уч баравар кўп ойлик оляпти.

Айтмоқчиманки, ҳамма ҳозирги кунда яхши пул топаётган соҳалар билан бир қаторда, бошқа-бошқа соҳаларда ўзларини синаб кўришларини маслаҳат бераман. Ўша соҳаларни ҳам профессионал муҳитга айлантириш мумкин», дея фикр билдирди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

«Сиз давлатга хизмат қилган инсоннинг фарзанди хор қилиб қўйиладиган мамлакатда яшамаяпсиз» — Тошкентда амалдорлар ёшлар билан учрашди

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Тадбиркорлик бошлаш ниятидаги ёшларга кредит олишни тавсия қилмайман»