Kun.uz сайтида “Uzbekistan Airways”нинг йўловчилардан багаж учун алоҳида ҳақ (ўртача 10 АҚШ доллари) ундира бошлагани амалдаги қонунларга зид тарзда амалга оширилгани танқид қилинган ҳамда бу масалага Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигидан муносабат сўралган эди.
Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу масала юзасидан Kun.uz’га муносабат тақдим этди.
Ижтимоий тармоқларда “Uzbekistan Airways” АЖ кутилмаган тарзда йўловчилардан багаж учун алоҳида ҳақ (ўртача 10 АҚШ доллари) ундира бошлагани, компания буни янгича қоидага ўтиш деб баҳолаётгани, аммо бу қонунчиликка зид ҳисобланиши тўғрисидаги мақолалар кенг муҳокама қилинмоқда.
Хусусан, Kun.uz томонидан эълон қилинган мақолада компаниянинг ушбу ҳаракатлари қонунга зид бўлиб чиқаётгани, яъни “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун 7-моддасининг тўртинчи қисмига биноан, янги нарх (тариф)лар табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозимлиги маълум қилинган.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ушбу ҳолат юзасидан маълумот беришича, қўмита тегишли қарорига асосан “Uzbekistan Airways” АЖ Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига киритилган.
“Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонун 7-моддасида қайд этилган, жумладан янги нарх (тариф)лар табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши лозимлиги тўғрисидаги шарт табиий монополия субъектлари учун белгиланган бўлиб, “Uzbekistan Airways” АЖ табиий монополия субъекти бўлмагани сабабли ушбу шарт унга татбиқ этилмаслиги айтилади.
Ҳаво кодексининг:
- 98-моддасида йўловчи белгиланган тариф бўйича парвоз учун, юк ташувчи белгилаган меъёрдан ортиқ қўл юки бўлган тақдирда эса бундай қўл юки учун ҳам ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши;
- 102-моддасида йўловчига белгиланган меъёр доирасида багаж ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш















