13:22 / 04.04.2021
4143

Бухорода «Тутқунлик» фильмини тасвирга олиш жараёнларига старт берилди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Бухорийлар»  студияси  томонидан «Тутқунлик» драмасининг тасвирга олиш ишларига старт берилди. 

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизматига кўра, мазкур фильм Суриядан аёллар ва болаларни олиб келиш бўйича 2019-2020 йилларда ўтказилган «Меҳр» операциясига бағишланади. 

Кинокартинада  асосан, турли вазиятлар билан Сурияга бориб қолган инсонлар, оилалар тақдирига урғу берилади. Яқин Шарққа иш излаб борган ёш фельдшер йигит, эрининг орқасидан боришга мажбур бўлган ва уни йўқотиб қўйган аёл, ота-онаси Сурияга олиб кетган 11 ёшли ўспирин йигитча каби қаҳрамонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильмга Рашид Маликов режиссёрлик қилмоқда. Сценарий муаллифи эса Азамат Қоржовов.

Top