Қайд этилишича, 2021 йил 30 март куни соат тахминан 14:55ларда давлат аҳамиятидаги 4Р34 автомобиль йўлининг Шароф Рашидов туманидан ўтувчи 9-километрида Зомин–Жиззах йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Forza» автомашинаси билан пиёдалар йўлакчаси устидан ўтаётган ёш болани уриб юборган.

Натижада, вояга етмаган пиёда оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.