11 апрел кунги мусобақаларда ўзбекистонлик 6 нафар спортчи гиламга чиқди.

-57 кг вазн тоифаси вакили Ғуломжон Абдуллаев иштирокини чорак финалда бошлаб, дастлаб жанубий кореялик Сунггвон Кимни мағлуб этди (5:4). Ярим финалда Қирғизистон вакили Бекпўлат Мирназар ўғли таслим этилди (8:4), бу ғалаба Абдуллаевга Олимпиада йўлланмасини тақдим этди. Финал баҳсида эса у хитойлик Мингҳу Лиуни мағлуб этиб (10:0), олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон шарафини -65 кг.гача вазн тоифасида ҳимоя қилган Илёс Бекпўлатов иштирокини муваффақиятли бошлаганди. У дастлаб саралаш босқичида тожикистонлик Жамшид Шарифов устидан яққол устунлик билан ғалаба қилди (11:0), чорак финалда эса хитойлик Ҳасибагена Ҳасибагена мағлуб этилди (10:0). Аммо ярим финалда кейинчалик шу вазн тоифаси чемпиони бўлган қирғизистонлик Эрназар Аҳмадалиев унинг курагини ерга теккизди. Бекпўлатов бронза учун туркманистонлик Керим Ходжаевга қарши курашиши керак эди, аммо у гиламга чиқмади.

-74 кг вазн тоифаси вакили Беҳзод Абдураҳмонов иштирокини чорак финалдан бошлаб, мўғулистонлик Бат Эрдене Бямбасуренни мағлуб этди (10:0). Ярим финалда унга Қирғизистон вакили Эломон Дўғдурбек ўғли рақиблик қилди ва у 4:2 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалдаги ғалаба Абдураҳмоновга Олимпиада йўлланмасини тақдим этди. У финалда эронлик Юнус Алиакбар Имомишожаийга қарши курашиши керак эди, аммо у гиламга чиқмади ва кумуш медал билан кифояланди. Унинг учун Токио Олимпиадаси фаолиятидаги иккинчи олимпиада бўлади.

-86 кг вазн тоифасида ҳам Ўзбекистон вакили олтин медалга эга чиқди. Жавраил Шапиев дастлаб ливанлик Доменик Мишел Абу Нодирни мағлуб этиб (7:2), саралашдан ўтди. Чорак финалда тожикистонлик Баҳодур Қодиров (12:1), ярим финалда қозоғистонлик Азамат Даулетбеков таслим этилди (5:2). Ярим финалдаги ғалаба орқали Шапиев Токио Олимпиадаси учун йўлланмани нақд қилди. Финалда у Хитой вакили Зушен Лин устидан ғалабага эришиб (6:3), олтин медалга эга чиқди.

Ўзбекистоннинг -97 кг вазн тоифасидаги вакили Магомед Ибрагимов ҳам Олимпиадага йўлланма олди. У дастлаб покистонлик Муҳаммад Иномни мағлуб этди (8:0), ярим финалда эса қирғизистонлик Симбат Сулаймоновга имконият қолдирмасдан (11:1) финалга чиқди. Аммо у эронлик Муҳаммадҳусайн Асқари Муҳаммадиёнга қарши баҳсни ўтказиб юборди ва кумуш медал билан кифояланди.

125 кг вазн тоифасида турнирга борган