Қўқон шаҳрида транспорт йўлларидаги сунъий нотекисликлар синов тариқасида ўрнатилганлиги маълум қилинди
Қўқон шаҳрининг айрим кўчаларида сунъий нотекисликлар ўрнатилиб, у шаҳардаги ҳайдовчиларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Kun.uz мухбири Қўқон шаҳрининг Беруний ва Турон кўчасида ўрнатилган сунъий нотекисликларнинг ўрнатилиш сабаби билан қизиқиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ тарғибот инспектори, катта сержант Исроилжон Қамбаров билан боғланди.
ЙҲХБ инспекторининг маълум қилишича, ушбу нотекисликлар йўл-транспорт ҳодисалари, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида синов тариқасида ўрнатилган.
«Агарда ушбу кўчаларда синов муддати давомида йўл-транспорт ҳодисалари сезиларли даражада камайса, сунъий нотекисликлар Қўқон шаҳридаги барча мактаблар ва бошқа таълим муассасалари олдидаги йўлларда ҳам ўрнатилади», - дея таъкидлади И.Қамбаров.
Шунингдек, ушбу саъй-ҳаракатлар болалар хавфсизлиги ва саломатлиги йўлида амалга оширилаётганлиги билдирилди.
Mаълумот учун, ҳозирда Қўқон шаҳрининг Турон кўчасида жойлашган Қўқон давлат педагогика институти ҳамда Беруний кўчасида жойлашаган 20-мактаб олдига сунъий нотекисликлар ўрнатилган.
Мавзуга оид
17:45 / 23.11.2024
“Камерани кўриб, беморларни тарқатиб юборишди” – мухбирлар фарғоналик табиб кўчасига киритилмади
12:08 / 02.03.2024
Қўқон шаҳрида олиб қочилган Nexia-2 пачоқланган ҳолда топилди
16:04 / 21.12.2023
Фарғонада хонадонида 1 кило опий сақлаб келган шахс қўлга олинди
09:59 / 19.11.2023