Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Тоза ҳаво» тадбири бошланди. Пойтахтга кириб келаётган машиналардан чиқаётган зарарли газ миқдори текширилмоқда
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тасдиқланган қўшма кўрсатмасига асосан, Тошкент шаҳрида 10 апрелдан 10 майга қадар "Тоза ҳаво" тадбирининг биринчи босқичи ўтказилиши режалаштирилган.
Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, айни дамда пойтахт ҳудудига кириб келувчи 6та, яъни "Эркин", "А.Турбанов", "Шарқ", "Бектемир", "Келес" ва "Уч қаҳрамон" йўл-патрул хизмати масканларида ишлар олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, давлат инспекторлари йўл-патрул хизмати ходимлари билан биргаликда пойтахтга кириб келувчи ҳамда чиқиб кетувчи автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини мунтазам равишда текшириб бормоқда.
Бир ой мобайнида давом этадиган мазкур тадбирда қайси автотранспорт воситасида зарарли газлар миқдори белгиланган меъёр даражасидан юқорилиги аниқланса, ҳайдовчисига нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши айтилган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрига 6та йўл-патрул хизмати масканларидан бир кунда 100 мингдан ортиқроқ автотранспорт воситалари кириб чиқади. Айни дамда барча автотранспорт воситалари махсус қурилмалар ёрдамида назоратдан ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026