Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
G7 давлатлари Россияни Украина чегарасида иғвогарлик қилишни тўхтатишга чақирди
Қайд этилишича, G7 ва ЕИ Украина чегараси ва Қримда "Россия кучларининг кенг миқёсда кучайтирилишидан қаттиқ хавотирда".
G7 мамлакатлари етакчилари ҳамда Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Россияни Украина чегарасида иғвогарлик қилишни тўхтатишга чақирди.
"Аввалдан хабар қилинмасдан олиб борилаётган ҳарбийларнинг кенг миқёсдаги ҳаракатланиши таҳдид солади ва вазиятни беқарорлаштиради. Биз Россияни иғвогарликларни тўхтатишга ва халқаро мажбуриятларга мувофиқ равишда кескинликни зудлик билан пасайтиришга чақирамиз", - дейилади G7 баёнотида.
Ҳужжатда қайд этилишича, G7 ва ЕИ Украина чегараси ва Қримда "Россия кучларининг кенг миқёсда кучайтирилишидан қаттиқ хавотирда".
Баёнотда бу давлатлар Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий бирлигини қўллаб-қувватлаши айтилган.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026