Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИББ профилактика инспектори аёл кишини тепаётгани акс этган видео бўйича изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда профилактика инспектори аёл кишини тепаётгани акс этган видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур видеотасвир 2016 йил 11 апрел куни ижтимоий тармоққа жойлаштирилган. Унда акс этган собиқ профилактика инспектори И.Ҳошимовга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, у 2016 йил 14 апрел куни ички ишлар органлари ходимига номуносиб хатти-ҳаракатларни содир этгани сабабли ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.
“Ҳурматли фуқаролар ва юртимиз меҳмонлари! Ижтимоий тармоқларда видеотасвирларни тарқатишда унинг дастлаб жойлаштирилган санасига эътибор беришингизни, қонуний чора кўрилган ҳолатлар юзасидан сунъий равишда шов-шув кўтармаслигингизни, ҳар қандай вазиятга холисона баҳо беришингизни сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
14:12 / 22.04.2026
Умумий овқатланиш тармоқлари пешлавҳалар олиб ташланаётгани бўйича мурожаат билан чиқди
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026