Андижон вилояти Жалақудуқ тумани «Қиличмозор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Қутайба ибн Муслим масжиди ва зиёратгоҳида халқ ҳашари ва ҳомийлар кўмаги билан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига туман ҳокимлиги aхборот хизмати хабар бермоқда.

Қутайба ибн Муслим ҳазратлари мақбарасининг пойдевор қисмларини ковлаш-қазиш ишлари жараёнида тахминан XI—XIII асрга оид маданий мерос топилмалари қазиб олинди.

Мутахассислар бу жойда археологик қазиш ишларини олиб бориш керак деган хулосага келишган.

Ҳозирда масжид қурилиши давом этмоқда.