Жаҳон | 15:31 / 17.04.2021
10316
1 дақиқада ўқилади

Украина консули Россиядан чиқариб юборилади

Хабар қилинишича, аввалроқ ФХХ консулни россиялик фуқародан махфий маълумот олаётганида қўлга олган.

Фото: Россия ФХХ

Украинанинг Россиядаги консули Александр Сосонюк Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб «Коммерсантъ» хабар берди.

 Хабар қилинишича, аввалроқ ФХХ консулни россиялик фуқародан махфий маълумот олаётганида қўлга олган.

 Украина ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николенконинг сўзларига кўра, Александр Сосонюк бир неча соат ушлаб турилган, у ҳозирда Украина дипломатик муассасасида бўлиб турибди.

Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Енин Киев ўзининг Санкт-Петербургдаги консули чиқариб юборилишига худди шундай жавоб қайтарилишини айтди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид