Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда чўпонлар чорва молларини боқиш учун ер талашиб, бир-бирини калтаклади
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида чўпонлар чорва молларини боқиш учун ер талашиб жанжаллашган ва бир-бирига тан жароҳатлари етказган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 апрел куни соат 10:30ларда Бойсун туманидаги Шўрсой маҳалласида яшовчи Ў.Ж. туманнинг Меҳробод маҳалласида яшовчи чўпон А.Қ. ни чорва молларини боқиши учун туманнинг Инкобод маҳалласида жойлашган акаси Х.Ж.га тегишли бўлган «АSLAN EKSKLYUZIV BOG’LARI» МЧЖга қарашли бўлган ер майдонига олиб борган.
Ўша куни Х.Ж.га тегишли бўлган ер майдонида, туманнинг Ҳунармандлар маҳалласида яшовчи М.А. ҳамда М.А. чорва молларини боқаётган бўлган. Ў.Ж. уларга ушбу ер акасига тегишли эканлигини айтиб, чорва молларини олиб чиқиб кетишни талаб қилганида, М.А. ушбу жойдан чиқиб кетмаслигини айтиб, ўртада жанжал келиб чиққан. Жанжалда ҳар иккала томон бир-бирларига таёқлар билан уриб тан жароҳати етказган.
Оқибатда, фуқаро Ў.Ж., А.Қ., М.А. ва М.А. шифохонага мурожаат қилган. Уларга нисбатан судга оид тиббий экспертизалар тайинланган ва экспертизадан ўтказилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозиги кунда Бойсун туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
18:56 / 18.05.2026
Чорва моллари ва асаларилар ҚҚСнинг нол ставкаси қўлланадиган рўйхатга киритилди
09:40 / 06.04.2026