Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонгелдида шамол электр станцияси қурилади
Энергетика вазирлиги ва Саудия Арабистонининг «ACWA POWER» компанияси ўртасида 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепсиясини амалга ошириш доирасида битим тузилган.
Ушбу битимга мувофиқ Пешкў туманининг «Жонгелди» маҳалла фуқаролар йиғинида 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш ва эксплуатация қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди.
18 апрель куни халқаро ҳамда маҳаллий экспертлар иштирокида «Жонгелди шамол электр станцияси» қурилишининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
Йиғилишда мутахассис экспертлар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлигини сақлаш хизмати, ирригация ходимлари ҳудудда шамол электр станцияси қурилишига розилик билдиришди.
Мавзуга оид
08:44 / 15.11.2025
2026 йилда Бўстонлиқда шамол электр станцияси ишга туширилади
21:16 / 09.09.2025
ОТБ “Нукус-2” шамол электр станцияси учун 51 млн доллар ажратди
15:01 / 07.07.2025
Бурчмуллада йирик шамол электр станцияси ишга туширилади
22:40 / 05.11.2024