Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида йирик шамол электр станцияси қурилмоқда.
Бу лойиҳа доирасида Бурчмулла ҳудудидан 10 гектар ер майдони вилоят ҳокимининг қарори асосида ажратилган.
Умумий қуввати 20 МВт бўлиб, йилига 129,6 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
Бу эса йилига 811,1 минг м³ табиий газ ёки 3,15 минг тонна кўмир тежаш имконини беради. Бу нафақат атроф-муҳит муҳофазаси, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали ечим ҳисобланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 28 миллион АҚШ доллари бўлиб, қурилиш грант маблағлари ҳисобига амалга оширилади.















