1 апрел куни бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов бошлиқ ҳукумат комиссияси тадбиркорлар ва экспортчилар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлган.

Комиссия таркибидан вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ўрин олган. Комиссия йиғилишида вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳам қатнашган.

Kun.uz манбасига кўра, Умрзоқов бошчилигидаги комиссия «обнал иши» бўйича Бухоро вилоятида фаолият юритадиган 907 та тадбиркорлик субъекти зиммасига юкланган 47 миллиард 133 миллион сўм ҚҚС ундирувини бекор қилиш бўйича қарор қабул қилган.

«Давлат солиқ қўмитаси (Кудбиев) бир ҳафта муддатда 2020 йилда тузилган битимлар орқали операцияларни амалга оширган 578та хўжалик юритувчи субъектлардан товарларни (хизматларни) харид қилган вилоятдаги 907та тадбиркорлик субъектларига (контрагентларга) ҳисобланган 47 миллиард 133 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи ундируви натижасида тадбиркорларда юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш, уларнинг фаолиятини давом эттириши ва мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида ундирувни бекор қилиш бўйича аниқ чоралар кўриб, Ҳукумат комиссиясига ахборот киритсин», – дейилади қарорда.

Қарорда топшириқнинг сўзсиз ижросини Бош прокуратура назоратга олиши назарда тутилган.

Масала юзасидан Давлат солиқ қўмитаси изоҳи кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Давлат солиқ қўмитаси қарийб 15 минг корхонага ҚҚС суммасини қайта ҳисоблаш тўғрисида хабарнома юборди.

Aввалроқ Тошкентда «обнал иши» бўйича тадбиркор ва солиқ органи ўртасида суд бошланиб, иккинчи суд мажлиси томонларнинг баҳси билан якунлангани хабар қилинган эди.

  • Феврал ойида Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчи» (обналчи) фирмалар билан кураш бошлаб, 396та корхонани шубҳали корхоналар рўйхатига киритган эди. Натижада улар билан ҳамкорлик қилган 10 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг ҳисобга олинган ҚҚС суммаси