Ўзбекистон | 08:45 / 23.04.2021
5201
1 дақиқада ўқилади

Навоийда «Тик-Ток»чилар 10 суткага қамалди

8 апрель куни ижтимоий тармоқларда навоийлик йигитларнинг уятсиз қилиқлар ҳамда хотин-қизлар шаънига тегувчи гап-сўзлари акс этган видеолавҳа тарқалганди. Жамиятда юриш туриш қоидаларини бузган ушбу «Тик-Ток»чиларга жазо тайинланди. 

13 апрель куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Ўткир Ҳайдаров МЖтКнинг 183-моддаси билан ушбу ҳолат бўйича тўпланган маъмурий иш ҳужжатларини кўриб чиққан.

Маълум қилинишича, ҳуқуқбузарлар 08 апрель куни соат 22:00ларда Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, «Афросиёб» тўйхонаси ёнида уятсиз қилиқлар ва гап-сўзлар акс этган видеолавҳани тасвирга олишган ҳамда уни «Тик-Ток» ижтимоий тармоғига жойлаштиришган. Улар бу иши билан жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиб, майда безорилик содир қилишган.

Суд мажлисида сўроқ қилинган йигитлар қилмишларига иқрор бўлиб, пушаймон эканликларини билдиришган. Уларга МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Мавзуга оид