«Шартнома асосида ўқувчиларимизни А1 даражадан бошлаб С1 даражагача Гёте сертификатига тайёрлаб борамиз. Бу лойиҳа бўйича ҳар йили ўқувчиларимиз имтиҳон топширишади ва юқори натижаларни эгаллайди. 

Сертификат олган ўқувчиларимиз ичида ҳар йили 3 нафари Германияда ёзда бепул таҳсил олиш имкониятини қўлга киритади. Шу кунга қадар 32 нафар ўқувчимиз Германияда таълим олиб келишди. Чет элда ўқиб келиш билан ўқувчиларимизнинг дунёқараши бутунлай ўзгаради. Билим даражаси, билим жиҳатидан қўшимча амалиёт бўлади улар учун. Бундан ташқари, лицей ўқитувчилари ҳар 2 йилда бир марта Германияда малака ошириб келамиз.

2009 йилда шартнома тузилгандан буён умумий ҳисобда 100 дан ортиқ ўқувчимиз сертификат олган. Аввалига даргоҳда немис тилининг ўзи ўқитилар эди. Ҳозирги кунда немис тилининг ўзи эмас, МИТ деган лойиҳа очилган. Математика, информатика ва табиий фанлар йўналиши бўйича ўқитиб келяпмиз.

Бугунги кунда Германиянинг медицина, автомобилсозлик ва тел тиллар институтларида ўқувчиларимиз таҳсил олиб келмоқда», — дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатда академик лицейнинг немис тили ўқитувчиси Сайдулло Фаёзов.