Тангани яратиш учун 400 соат талаб этилган. Жумладан, уни сайқаллашнинг ўзи 4 кун вақт олган.
Танга ўз эгасини топиб бўлди, бироқ харидорнинг исми ошкор қилинмаган. Зарбхонада таъкидланишича, тангага тўланган пул 6 рақамли суммадан иборат.
Танга анъанавий зарб этиш усуллари ва замонавий технологиялар ёрдамида бир гуруҳ усталар томонидан тайёрланган. Унга тасвир дастлаб ўймакорлик станоги ёрдамида туширилган, сўнгра қўлда ишлов берилган. Жараён охирида эса тангага зарур текстурани беришда лазер қўлланган.
Британияда танганинг бошқа вариантлари ҳам зарб этилди. Жумладан, унинг 5 фунт стерлинглик вариантини 13 фунт стерлингга харид қилиш мумкин. Ушбу танга қиролича Елизавета II 1953 йилда тахтга ўтириши вақтида, Вестминстер аббатлигида унинг йўлида ўрнатилган 10та мавжудот ҳайкали тасвирланган эсдалик тангалари сериясининг сўнггиси ҳисобланади.

Унда шер, грифон, лочин, аждарҳо, от, нарвал, ит, буқа ва йейл (эчкига ўхшаш афсонавий ҳайвон) тасвирланган. Ушбу тангалар тўплами ундаги биринчи танга 2017 йилда пайдо бўлган ондан оммалашиб кетган.

















