Тожикистон тожик-қирғиз чегарасидан ҳарбий техникаларини олиб кетишни бошлади. Бу ҳақда ТАСС ўз манбасига таяниб хабар берди.
"Тожикистон ҳарбийлари тожик-қирғиз чегарасида жойлаштирилган ҳарбий техникаларни олиб кетишни бошлади", - деди манба.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат Қирғизистон томони билан келишув имзоланганидан сўнг бошланган.
Шунингдек, хабар қилинишича, "ҳар икки йўналишда Ворухга (Тожикистон) ва Лайлак томонга (Қирғизистон)" транспорт қатнови тикланган.
















