Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Водий», «Марғилон» ва «Қувасой» ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида Россия, Қирғизистон ва Қозоғистонга чиқарилаётган гилос экспорт божхона режимига расмийлаштирилди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йилда қиймати 30 миллион долларга тенг 13 минг 360 тонна гилос экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Гилос асосан Россия, Хитой, Корея, Литва, БАА, Польша, Украина, Белгия, шунингдек, қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонга экспорт қилинган.

Маълумот учун, 2020 йил 1 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистон 48 миллион долларга тенг бўлган жами 23,5 минг тонна гилос мевасини 11та хорижий мамлакат бозорларида сотган. Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 12,4 минг тонна, Россия 6,7 минг тонна, Қирғизистон 4,1 минг тонна билан юқори улушга эга бўлган.