14:32 / 12.05.2021
7123

Ҳарбий суд ва айрим вилоят судларига раис ўринбосарлари тайинланди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Ҳарбий суди ва айрим вилоят судлари раис ўринбосарлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгаши хабарига кўра, куни кеча Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги тегишли фармойишга имзо чекди.

Фармойишга биноан:

  • Зафар Зиякулович Аллабаев судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят маъмурий судининг раиси вазифасидан озод этилди;
  • Бобохон Ходжиакбарович Вахобов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Алишер Абдухамидович Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Ўткир Абдуғаффарович Мамадалиев судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
  • Гавҳар Дусбековна Олимова судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Раҳматилла Салайдинович Орзиқулов судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Олий суд судьяси лавозимида ишлаган);
  • Акмал Ҳошимович Раҳимов судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланади (бунгача Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган);
  • Умиджон Шарибжонович Шокиров судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди (бунгача Ҳарбий судининг судьяси лавозимида ишлаган);
  • Фарҳоджон Боқижонович Ғаниев судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Top