“Бу ҳафтада ҳам муҳим тадбирларимиз кўп. Хусусан, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари Евросиё олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади”, деди у.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, айни дақиқаларда президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилмоқда.
Бу тадбирлар ҳақида яна қўшимча хабар берилиши билдирилди.

















