Kun.uz мухбири билан гаплашган бир неча манба шаҳар прокурори бир неча кундан буён ишга чиқмаётгани, шаҳар ҳокимлигида ўтказилаётган йиғилишларда ҳам иштирок этмаётганини айтишмоқда. Прокуратура органларидаги манба Қурбонали Асқаров 18 май куни кечки пайт хонасидан нарсаларини йиғиштириб чиқиб кетганини маълум қилган.

Қолаверса, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан вилоятда ёшлар форумини ўтказиш бўйича ташкил этилган йиғилишда ҳамма туман ва шаҳарларнинг сектор раҳбарлари тўлиқ иштирок этгани, фақатгина Қурбонали Асқаров ушбу йиғилишда қатнашмаган.

Ҳоким ва ноқулай депутат иши. Андижон шаҳар кенгаши депутати нега дахлсизликдан маҳрум қилинди?

Kun.uz мазкур ҳолат юзасидан изоҳ сўраб, Андижон вилоят прокурорининг ОАВ билан ҳамкорлик қилишга масъул 22-тармоқ бўйича катта ёрдамчиси Илҳом Маҳмудов билан боғланди.

“Ҳозир Тошкентда бир ҳафталик ўқишдаман. Шу сабабли бошқа ходим вазифани бажариб турибди. Сиз сўраган масалада бугунги кун ҳолати бўйича маълумот йўқ”, дейди Илҳом Маҳмудов.

Андижон шаҳри ҳокими президент қарорига зид равишда ер ажратиш бўйича қарор чиқарди. Маҳаллий кенгаш уни кворумсиз тасдиқлаб юборган

Ўзбекистон бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов айни пайтда Андижондаги сессияда содир бўлган воқеа прокуратура томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

“Ундай гап йўқ. Айни пайтда юз берган ҳолат юқори турувчи прокуратура органи томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижасига кўра, Андижон шаҳар прокурорининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Айни пайтда у расман лавозимидан озод қилинмаган”, дея Ҳаёт Шамсуддиновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Андижон шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги ноқонуний қарори бекор қилинди. Бу биринчи марта эмас

Бош прокуратура томонидан 20 май куни эълон қилинган расмий баёнотда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан “Alliance R.C.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 228 ва 229-моддалари билан 2021 йил 3 март куни қўзғатилган жиноят иши тергови давомида МЧЖнинг раҳбари ҳисобланган Ш.К. халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати эканлиги аниқлангани, тўпланган ҳужжатларга кўра, депутатни айблаш учун асослар етарли, деб топилиб, 2021 йил 6 май куни шаҳар прокурори томонидан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига депутатлик мақомидан маҳрум қилиш ҳақида тақдимнома киритилгани