Денов туман бандликка кўмаклашиш маркази директори субсидиянинг бир қисмини талон-тoрож қилган бўлиши мумкин
Kun.uz'га маълум қилинишича, Денов туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Умид Шукуров Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан фуқароларга иссиқхона қуриш учун ажратилган бир неча млрд сўм атрофидаги субсидияни ўзига тааллуқли бўлган МЧЖга ўтказиб юборган.
Ҳозирда Умид Шукуровнинг ушбу ҳаракати департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тафтиш қилинмоқда. Ушбу иш доирасида Денов туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ҳам сўроқ қилинган.
Денов туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Умид Шукуровга субсидиянинг бир қисмини талон-торож қилгани бўйича айблов эълон қилиниши мумкин.
Ҳозирча субсидия сифатида берилган 400 млн сўм атрофидаги маблағ талон-торож қилингани текширилмоқда.
Аммо иш якунида ушбу сумма катта эҳтимол билан ўзгариши мумкин.
Мавзуга оид
17:04 / 15.11.2024
Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби ўзгарди
14:34 / 30.10.2024
2025 йилда қайси йўналишга қанча субсидия ажратилади?
15:50 / 05.10.2024
Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун ҳар бир гектарга 16 млн сўм субсидия ажратилади
10:27 / 14.09.2024