Қайд этилишича, Абдувосит Абдураззоқов Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи этиб тайинланди. 

Абдувосит Абдураззоқов 1981 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Сўнгра ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.

2020-2021 йиллар Сергели туман Ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи  лавозимида ишлаган.