Вазирлар Маҳкамаси “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ижтимоий ва инфратузилма объектларида нархларни шакллантириш, қурилиш ишларини ташкил қилиш, техник ва муаллифлик назоратини олиб бориш, қурилиш ишлари сифатини таъминлаш ва объектларни фойдаланишга топширишда қуйидаги масалалар долзарблигича қолмоқда:
- биринчидан, вазирликлар ва идораларда давлат аҳамиятига молик қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминловчи тизим мавжуд эмас;
- иккинчидан, буюртмачи хизматининг функциялари, вазифалари, жавобгарлиги, ҳуқуқлари, лойиҳачи ташкилот ва пудратчи ташкилотлар билан ўзаро шартномавий муносабатларини ўзида акс эттирган ягона тартиб мавжуд эмас;
- учинчидан, буюртмачи хизмати учун ҳақ тўлаш механизми такомиллашмаган, иш юкламалари, моддий жавобгарлик ва меҳнатга ҳақ тўлаш мутаносиб эмас;
- тўртинчидан, соҳада коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар натижадорлигининг пастлиги малакали мутахассис ва раҳбар кадрларни тайёрлаш имконини бермаяпти;
- бешинчидан, моддий-техник базани ривожлантиришга қаратилган ишлар тизими шаклланмаганлиги ва замонавий ахборот технологиялари талаб даражасида жорий этилмаганлиги соҳа фаолиятини чуқур таҳлил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш борасида таъсирчан чораларни ишлаб чиқишда ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Қарор билан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:
- Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низом;
- Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси;
- Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида низом;
- Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб:















